Ўқ отиш бўйича мусобақада ғолиблар аниқланди

“9 май Хотира ва қадрлаш куни” олдидан Қашқадарё вилоятида ҳам ҳаволи милтиқдан ўқ отиш бўйича мусобақа ўтказилди.

Ғолиблик учун кескин ўтган мусобақа натижаларига кўра, ВП 1 машқи бўйича ўғил болалар ўртасида Рашид Жалилов биринчи ўринга муносиб кўрилди. Кейинги ўринларни Акмал Эгамбердиев ва Шахзод Қўзибоев банд этишди.

 Қизлар ўртасида беллашувларда Сабрина Йўлдашевага тенг келадиган топилмади. Маржона Йўлдашева иккинчи ва Юлдуз Жабборова учинчи ўринга лойиқ кўрилди.

oq otish

Мусобақа якунида спортчилар иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Яккабоғ туманида яшовчи Шукур бобо Хушвақтов билан учрашишди.  Уч авлод учрашувида иккинчи жаҳон уруши вақтида ўзбек халқининг матонати, ўзбек ўғлонларининг жасорати ёдга олинди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!