Ортиқча футболчилар жамоага пул келтирсин!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Челси” бу ёзда таркибдаги ортиқча футболчиларни сотиш орқали маблағ ишлашни давом эттирмоқда.

Аввалроқ Трево Чалоба “Комо”га ўтишга яқин экани, Бенуа Бадиашиле эса “Наполи” билан музокара олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Энди марказий ҳимоячи Аксель Дисаси ҳам жамоани тарк этишга яқин.

Инглиз ОАВ маълумотига кўра, Дисаси аввал ижара асосида тўп сурган “Вест Хэм”га доимий тарзда қайтиш бўйича келишувга эришган.

Бироқ француз ҳимоячиси бу ҳолатда янги мавсумни Премьер-лигада эмас, Чемпионшипда ўтказишига тўғри келади.

Дисаси “Вест Хэм” сафида 17 та учрашувда қатнашиб, мухлислар меҳрини қозонган. Лондон клуби уни яна ўз сафига қайтариш учун иш олиб бормоқда.

Шу билан бирга, “Кристал Пэлас” ҳам футболчига қизиқиш билдирмоқда. “Бургутлар” Максанс Лакруани “Челси”га сотганидан кейин янги марказий ҳимоячи изламоқда.

Журналист Саймон Филлипснинг маълум қилишича, Дисаси ҳозирча турли вариантларни ўрганмоқда ва яна бир-икки ҳафта кутиб, қайси клубнинг қизиқиши жиддийроқ эканини баҳоламоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!