Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Насаф" ёшларини йирик ҳисобда мағлуб этди
Про лига 4-тури доирасидаги "Динамо" - "Андижон-SGS" ўйини меҳмон жамоанинг Испанияда ёшлар ўртасидаги ўртоқлик турнирида қатнашиши сабабли ПФЛ томонидан номаълум муддатга қолдирилганди.
Юзага келган танаффусда "Динамо" жамоаси бугун Зафар Холмуродов мураббийлигидаги "Насаф" ўринбосарлар жамоасига қарши майдонга тушди.
Ўйиндаги ҳисоб 1-бўлимда самарқандлик ҳимоячи Салим Мустафоев томонидан очилди. Тайм якунигача дарвозабон Фарҳод Раҳматов жамоасини икки марта муқаррар голдан сақлаб қолди. Иккинчи бўлимда эса захирадан майдонга тушган Баҳодир Абдувалиев фарқни иккитага етказган бўлса, 74-дақиқада Комил Шарофитдинов ишлаган пенальтини Муҳаммадбобур Асадуллаев голга айлантирди. 75-дақиқада эса Комил Шарофитдиновнинг узатмасини Самарқанд футболи тарбияланувчиси Элнурбек Саитмуродов бош билан қаршиликлар дарвозасига жойлади – 4:0.
"Динамо" клуби матбуот хизмати
Фикрлар