
Ўртоқлик ўйини ФИФА рейтингига таъсир қилади
Россия ва Гренада миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ФИФА рейтингида очколарни ҳисоблашда эътиборга олинади.
Аввалроқ, Россия терма жамоаси 19 март куни Москвадаги "ВТБ Арена" стадионида Гренада билан беллашиши маълум бўлган эди. Гренада миллий жамоаси ФИФА рейтингида 174-ўринни, Россия эса 34-поғонани эгаллаб турибди.
"Ушбу ўйин ФИФА рейтингида ҳисобга олинади," - деди Россия футбол федерацияси (РФФ) матбуот хизмати.
Бундан ташқари, Россия терма жамоаси 25 март куни Замбия билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Терма жамоа 6 июнь куни ўз майдонида Нигерия билан ўйнаса, 10 июнда эса Беларус миллий жамоаси меҳмони бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил февраль ойидан бошлаб ФИФА ва УЕФА қарорига кўра, Россиянинг барча терма жамоалари ва маҳаллий клублари халқаро турнирлардан четлатилган.
Фикрлар