Ўртоқлик ўйини: Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси “Локомотив-2003”ни мағлуб этди

Бугун терма жамоамиз “Локомотив-2003”га қарши ўйин ўтказди ва шу билан пойтахт йиғинини якунлади. Учрашувда терма жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда ўсмирларимиз сафида голларни Сардор Хожибоев ҳамда Нодир Хабибуллаев киритди.

Шу билан терма жамоамиз йиғинга якун ясайди ва Минскка йўл олади.

Ўртоқлик ўйини

17 январь 2020, “Чиғатой” стадиони

Локомотив-2003 – Ўзбекистон U-16 1:2

Голлар: Сардор Хожибоев (32), Нодир Хабибуллаев (70).

Ўзбекистон U-16: Бекнур Пармонов, Абдулазиз Тошкенбоев, Вазген Погосян, Мақсуд Аълохўжаев, Жаҳонгир Ўрозов, Асад Қаххоржонов, Нодир Абдураззоқов, Диёр Иномов, Сардор Хожибоев, Сарвар Баҳодиров, Облаёр Раҳматов.

Захирадан майдонга тушганлар: Асрор Кенжаев, Бехруз Маҳмудов, Азиз Тошпўлатхонов, Александр Зевадинов, Абдулазиз Файзуллаев, Муҳаммадали Ўринбоев, Данила Ни, Нодир Хабибуллаев, Риан Исломов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!