Ўртоқлик ўйинлари. "Арсенал" ва "Челси"да ғалаба, "Интер"да дуранг ва бошқа натижалар

Ўртоқлик ўйинлари доирасида бир қатор ўйинлар бўлиб ўтмоқда. Жумладан, "Арсенал" кеча "Эвертон" билан куч синашди. Унда лондонликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувда голларга Жезус ва Сака муаллифлик қилди.

"Челси" АҚШда Мексиканинг "Америка" клубини синовдан ўтказди. 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган "аристократлар" сафида Вернер ва Маунт ўз номини таблога ёздириб қўйди. Шимолий Америка жамоаси таркибида ягона гол Жеймс (автогол) ҳисобига қайд этилди. 

Шунингдек, "Интер" "Монако" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, "Милан" "Кёльн"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Қуйида шу ва бошқа учрашув натижалари билан танишинг. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!