Ўртоқлик учрашувлари. Португалия 7 та, Италия эса 4 та жавобсиз тўп киритди, Бельгиядан иродали ғалаба
ФИФА кунларидан унумли фойдаланишни мақсад қилган терма жамоалар ўзаро ўртоқлик ўйинлари ўтказмоқда. Миллатлар Лигаси 5-6-турлари олдидан ташкил этилган учрашувларда Европа грандлари баҳс олиб борди.
Жумладан, Бельгия ўз майдонида Батшуайининг дубли эвазига иродали ғалабага эришди. Португалия Андорра дарвозасига жавобсиз 7 та гол киритди. Италия ҳам эстонияликларни 4 та гол билан сийлашга муваффақ бўлди.
Куннинг марказий беллашуви эса Нидерландия ва Испания жамоалари ўртасида кечди. Ушбу қарама-қаршиликда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишди. Голларга эса мос равишда Донни ван де Бек ҳамда Серхио Каналес муаллифлик қилди.
Бельгия
| Ўртоқлик учрашувлари 1-тур 12/11/2020, 00:45
2 :1 ![]() Тугади | Швейцария
|
Португалия
| Ўртоқлик учрашувлари 1-тур 12/11/2020, 00:45
7 :0 ![]() Тугади | Андорра |
Италия
| Ўртоқлик учрашувлари 1-тур 12/11/2020, 00:45
4 :0 ![]() Тугади | Эстония |
Стадион: Artemio Franchi, Firenze 0 томошабин Бош ҳакам: Rade Obrenovic |
Фикрлар