Ўрунов “жанг”га тайёр!

Ўзбекистонлик легионер Остон Ўрунов тўп сураётган “Уфа” клуби премьер-лига ўйинларига тайёргарлик кўриш мақсадида ташкил этилган икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғинларини муваффақиятли якунлади.

“Уфа” футболчилари учун йиғин Челябинск вилоятининг Аша шаҳрида ташкил этилди. Спортчилари жисмоний ва назарий машғулотлардан ташқари, уч марта коронавирусга тест топширди ва барча анализлар манфий натижа берди.

Остон Ўрунов жамоаси 22-турдан сўнг мусобақа жадвалида тўққизинчи ўринда қайд этилган. Уфаликлар пандемиядан кейинги дастлабки учрашувни 21 июнь куни “Тамбов” жамоасига қарши ўтказади.

EZp6nMuX0AIhxKA_1

Шомуродов майдонга қайтди. Энди уни тўхтатиб бўлмайди! (фото)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!