Ўрунов қани?

“Спартак”нинг собиқ ўйинчиси ва мураббийи Андрей Тихонов клубнинг собиқ директори Шамиль Газизовнинг лавозимидан кетганига муносабат билдириб, легионеримиз Остон Ўруновни ҳам эсга олди.

- Агар бирор кишини “Спартак”да олиб қолишмаса, бунга ўзига яраша сабаблар бўлади. Сени миллий қаҳрамон сифатида билган “Уфа”да ишлаш бошқа. “Спартак”да ўртача ишлаб, юқорида юриб бўлмайди. Ҳамма Газизовдан зўр трансферларни кутганди. Ўхшамади. Бирор кимни ишдан олишдими, демак у вазифасини бажара олмаган. Александр Кокорин ҳозир қаерда? Остон Ўрунов қани? Фақатгина Виктор Мозес ўйнаяпти. У ҳам “Челси”дан келгани учун, - деди Андрей Тихонов.

Шамиль Газизов аввалига Остон Ўруновни Тошкентнинг “Локомотив” клубидан “Уфа”га олиб ўтди. Ўтган йили ёзда “Спартак” бош директори этиб тайинланган мутахассис ўзбек легионерини бошқа клубларга бермасдан ўзи билан “Спартак”га олиб келди. Газизов қарийб ярим йилдан сўнг лавозимидан озод этилди.

Остон Ўрунов “Спартак”да ўзини кўрсата олмади. Натижада қишки трансферлар даврида ижара асосида “Уфа”га ўтди. Уфаликлар ёзда ҳамюртимизнинг трансфер ҳуқуқини 3 миллион еврога сотиб олиш имконига эга.

Ўрунов – модалар қироли!

Легионеримиз премьер-лигада ўйнаш учун курашмоқда!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!