Ўрунов яна майдондан ташқарида!
“Спартак” раҳбарияти асосий таркибга кира олмаган ва “Уфа”да ўйнаб, ижарадан қайтган Остон Ўрунов мавсумга иккинчи жамоа таркибида тайёргарлик кўриши ва Миллий футбол лигасида тўр суришини маълум қилган эди.
“Спартак-2” жамоаси таътилдан қайтиб, биринчи машғулотини ўтказди. Ушбу жамоа бош мураббийи Евгений Бушманов асосий мақсади биринчи жамоага сифатли ўйинчиларни тарбиялаб бериш, келаси мавсумда тезкор ва мазмунли футбол кўрсатиш эканини маълум қилди.
Ушбу жамоа сафида қайд этилган Остон Ўрунов биринчи машғулотни ўтказиб юборди. Маълумотларга қараганда, ҳамюртимизда кичик жароҳат бор экан.
Миллий футбол лигаси мусобақаси 10 июлдан бошланади.
Ўруновга Чемпионлар лигаси иштирокчиси харидор!
Фикрлар