Ўруновни олиб, буюк футболчига айлантирамиз!

Юртимизнинг энг истеъдодли футболчиларидан ҳисобланган Остон Ўрунов фаолиятидаги мураккаб даврни енгиб ўтиб, яна ўз ўйини топиб олгани ўзбекистонлик мухлисларга хурсандчилик бағишламоқда.

Хабарингиз бор, Остон Россияга йўл олган пайтда ярим мавсум “Уфа”да креатив ўйини билан рус футболининг энг қудрати клублари эътиборини тортди. Футболда жамоа танлаш муҳимлиги ҳам бор нарса экани ҳамюртимиз ҳаётида аччиқ тажриба бўлди.

oston-urunov-zabil-pervyj-gol-za-spartak_1600280291389713168

2020 йилнинг ёзида “Спартак” билан узоқ муддатли шартнома имзолаган легионеримизнинг кейинги фаолияти ёқимсиз сюрпризларга бой бўлганидан ҳаммамиз яхши хабардормиз. Аслида ўша йилнинг ёзида ўзбек футболчиларининг Россия клублари билан ҳамкорлиги омадсиз чиқди. Остон Ўруновдан ташқари, ўша пайт Москванинг “Локомотив” жамоаси билан узоқ йиллик битимни расмийлаштирган Жасур Жалолиддинов ҳам ўзига имконият берилишини узоқ кутди. Унга “Локомотив”дан ташқари, ижара шартномасини таклиф қилган “Тамбов” ҳам премьер-лигада бирорта учрашувда майдонга туширмади.

Бир пайтнинг ўзида деярли бир хил мураккаб вазиятда қолган ҳар икки ёш футболчимизнинг қарорлари ҳам икки хил бўлди. Жасур ўйин амалиётига эга бўлиш илинжида “Локомотив” билан бир неча йил давом этиши мумкин бўлган даромадли шартномани бекор қилишдан қўрқмади. У юртимизга қайтиб, ҳаммасини бошқатдан бошлашга қарор қилди. Ўзбекистонда унинг даражасидаги футболчига жамоа топиш муаммо бўлгани йўқ.

Остон Ўрунов эса легионер сифатида ўз салоҳиятини исботлаш учун танқидлар, қийинчиликлар, жароҳатлар, совуқ муносабатларни енгиб ўтишга тайёрлигини кўрсатди. У барчасини сабр билан орқага ташлади. 20 ёшли ярим ҳимоячимизнинг “Уфа”га учинчи марта келиши анча омадли кечяпти. У жароҳатларидан қутилганидан кейин уфаликларнинг етакчиларидан бирига айланди. Жамоа ўйинига сифат қўшди.

18058979_192_216_1744_1089_1920x0_80_0_0_a4aefa78f20afba9e43dc3423e4bdf54

“Уфа” Ўруновни “Спартак”дан мавсум охиригача ижарага олган. Уларда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи трансферини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқи бор. Кўпчиликни бу масала қизиқтириб келмоқда. “Уфа” директорлар кенгаши раиси Ростислав Мурзагулов  “РБ Спорт” нашрига берган интервьюсида Остон борасидаги режаларни ойдинлаштирди:

- Биз бу футболчининг маҳоратли ва профессионал эканига заррача шубҳа билдирмаганмиз. Унинг фаолиятида юқори даражадаги бошқа клубда ўйнаб кета олмаган жараён кузатилди. Ёш йигит маълум муддат ўзини йўқотиб қўйгани ҳам рост. Лекин ҳозир унинг кўзларида ўзига кучли ишонч ва катта иштиёқ борлигини кўряпмиз.

- Бу гаплардан унинг трансферини сотиб олмоқчилигингизни англаш мумкин...

- Ўрунов бизнинг ёрдамимизда буюк футболчига айланади.

1596523731_large-1

Дарҳақиқат, “Уфа” бош мураббийи Алексей Стукалов ўзбекистонлик легионердан турли позицияларни кучайтиришда кенг фойдаланмоқда. Уфа жамоасида Остон майдон марказида ҳам. Ҳужум чизиғида ҳам ўйнамоқда. Жорий мавсумда у ҳозирча олтита учрашувда иштирок этди. Умуман олганда эса, Россияга борганидан бери “Уфа” учун 26 та, “Спартак”да эса тўққизта ўйин ўтказди.

Энди Остон Ўруновдан ўйин даражасини янада ошириб, Ўзбекистон миллий терма жамоасига қайтишини кутиб қоламиз. Истеъдодли футболчимиз мамлакатимиз бош жамоасидаги дебютини 2019 йили нишонлаган ва жами бешта учрашувда қатнашган эди.

Европага йўл ёхуд Беларусдаги легионерларимиздан янгилик кутяпмиз...

Шомуродов ёки Абрахам? Моуриньо “Заря”га қарши ҳужумда ким ўйнашини айтди!

Шомуродов “Манчестер Юнайтед” футболчиси билан бирга ўйнайди

Элдор эшитяпсанми, майдонда “яхши бола” бўлиш ярамайди!

“Рома” мухлислари: Шомуродов суперфутбол қандай бўлишини кўрсатди!

Моуриньо эшитяпсанми, бу футболчи Римга бормайди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!