Ўруновни "синдирган" "Спартак" Голландия терма жамоаси ҳужумчисини сотиб оляпти

  • 24 февраля, 2021, 15:54
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Москванинг "Спартак" клуби голландиялик ҳужумчи Квинси Промеснинг трансфери масаласида "Аякс" билан келишувга эришди. Бу ҳақда ESPN NL хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 29 ёшли футболчи москваликлар билан 3,5 йиллик шартнома имзолайди. Унинг трансфери эса 7-8 миллион евро атрофида бўлиши айтилмоқда.

Промес учун “Спартак” бегона эмас. У ушбу сафида 2014-2018 йилларда тўп сурган ва 135 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 66 та гол ҳамда 33 та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию