Ўша кун келди! Бугун энг узоқ вақт кутилган Европа чемпионати старт олади!

Бугун энг узоқ вақт давомида кутилган Европа чемпионатига старт берилади. 2020 йилда ўтказилиши режалаштирилган ушбу мусобақа пандемия туфайли бир йилга кечиктирилганди.

Турнирнинг илк беллашувида Туркия асосий фаворитлар сафида эътироф этилаётган Италияга қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан 23:59 да старт олиши режалаштирилган. 

Маълумот учун, Европа чемпионатининг амалдаги ғолиби Португалия терма жамоаси саналади. Улар 2016 йил Францияда бўлиб ўтган қитъа биринчилиги финалида айнан мезбонларни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, бош совринга эга чиққанди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)