Осиё Кубоги-2019. Ўзбекистон қийин, аммо муҳим ғалабага эришди
Ads

Хабарингиз бор, бугун Осиё Кубоги-2019 “F“ гуруҳи 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон - Уммон учрашуви бўлиб ўтди. Қийин кечган учрашувда ҳамюртларимиз ғалаба қозонишди.

Ўзбекистон

  • Одил Ахмедов 34'
  • Eldor Shomurodov 85'

Осиё кубоги. F-гуруҳи 1-тур

09/01/2019, 17:30

2
:
1
Тугади

Уммон

  • Mohsin Al Ghassani 72'

Стадион: Sharjah Stadium 9424 томошабин

Бош ҳакам: Hyung-Jin Ko

45'
90'

  • 90+5'

    Учрашув якунланди. Қийин, аммо муҳим ғалабага эришдик. Ғалаба МУБОРАК!!!

  • 90+2'

    Кримец рақибни ушлаб қолди ва қизил карточка ишлаб олди. Афсус...

  • 90'

    Анзур Исмоилов рақибни бироз ушлаб қолганди. Бунда уммонликлар ҳакамга пенальти дея мурожаат қилишди. Аммо... вазият бизнинг фойдамизга

  • 86'

    ГООООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ
    Элдор Шомуродов жарима майдонига кириб борди ва рақиб посбонининг яқин бурчагига тўпни киритди 

  • 85'

    Авваллари Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйинлари қовушмаса, ҳаракатлари ўхшамаса, футболчилар хатога йўқ қўйса, шарҳловчилар танқид қилишарди. Лекин охирги пайтларда шарҳловчиларимиз бунга кўз юмишмоқда!!!

  • 84'

    Ҳа, ҳақиқатдан ҳам кайфият тушиб кетди. Футболчилар уйғонмаяпти. Афтидан дурангга ҳаракат қилаётгандекмиз 

  • 83'

    Марат Бикмаев ўрнига Элдор Шомуродов ўйинга қўшилди

  • 79'

    Жалолиддин Машарипов ўрнига Икром Алибоев тушди

  • 78'

    Достонбек Ҳамдамов 3-4 метртлардан гол ура олмади. Рақиб посбони тўпни қайтарди.

  • 77'

    Уммон ғалаба учун ўйнамоқда. Бизникилардан қандайдир мақсад борилигини кўриш қийин, ҳар ҳолда ҳаракатлардан шуни ҳулоса қилиш мумкин

  • 75'

    Дарвозаларга берилган аниқ зарбалар бўйича Уммон биздан устун - 5:1. Демак, қиладиган ишларимиз талайгина

  • 72'

    Охири уммонликлар ўз мақсадларига етишди. Ҳужумлар кетидан ҳужумлар. Якунда гол. Чап қанотдан ташкил этилган ҳужумни Муҳсин ал Ғазоний гол урди. 

  • 68'

    Учрашувга оид қизиқарли хабарлар, ҳавфли вазиятлар, гол ва статистикаларни сайтимиз ва телеграмдаги саҳифамизда кузатиб боришингиз мумкин 

  • 64'

    Нестеров яна терма жамоамизни муқаррар голдан қутқарди ва жароҳат олди. Лекин у ўйинни давом эттира олади. 

  • 59'

    Сардор Рашидов ўрнига Достонбек Ҳамдамов майдонга тушди. Сардор Рашидов бугун ўз ўйинини кўрсата олмади. Энди Ҳамдамов ўзини кўрсатиши керак

  • 58'

    Игнатий Нестеров тўпни ўйинга киритишда вақтни чўзгани учун огоҳлантирилди

  • 56'

    Жарима майдонимизга яқин жойда Марат Биткмаев энди рақибни тўхтатиб қолди. Ҳавфли вазият. Бизда Нестеров бор

  • 50'

    Биринчи бўлимда бўлгани каби иккинчи таймни ҳам уммонликлар фаол бошлашди. Боз устига ҳисобда ҳам ортда боришмоқда. Бундан бошқа иложи ҳам йўқ

  • 47'

    Таркибда ўзгариш йўқ. Купер ҳозирча футболчиларнинг ҳаракатларидан қонишиқ ҳосил қилмоқда.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45+1'

    Биринчи тайм охирларида жамоалар навбати билан ҳужумлар ташкил этишди. Аммо ҳисоб ўзгармади. Танаффус

  • 42'

    Голдан сўнг рақиблар босимни оширишди. Лекин вакилларимиз уларнинг урунишларини бартараф қилишда давом этишмоқда. 

  • 34'

    ГОООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ. 
    Одил Аҳмедов жарима зарбасидан дарвозани ишғол қилди. Қойил, Аҳмедов

  • 33'

    Марат Бикмаев рақиб жарима майдони яқинида йиқитилди. Жарима зарбаси

  • 29'

    Жалолиддин Машарипов тўпга кеч қўлиб рақиб футболчисини қўполлик билан тўхтатди. Шу боис ҳамюртимиз огоҳлантирилди

  • 26'

    Стадионга уммонлик мухлисларнинг келиши давом этмоқда. Уларнинг овози стадионда бошқа овозларни ёпиб қўймоқда. Уммон терма жамоасини тинимсиз қўллаб турибди. Уммон уйида ўйнаётгандек, гўё

  • 25'

    Очиғи, терма жамоамиздан расмий ўйинларда бошқачароқ ўйин кутгандик. Лекин ҳозирча, улар биз кутган ўйинни намойиш этишмаяпти.

  • 20'

    Уммон тартибли ўйин намойиш этмоқда. Ҳужумлари ҳам тобора ҳавфли кўриниш олмоқда. Футболчиларимиз рақиб зарба беришига имконият яратиб беришмоқда. 

  • 14'

    Бурчакдан оширилган тўпни рақиб футболчиси боши билан дарвозамизга урди. Игнатий Нестеровнинг маҳорати эвазига гол бўлмади. Яшшшшшаааавор Игнат!!!

  • 14'

    Учрашувдан аввал мусобақа ташкилий қўмитаси мутасаддиси миллий терма жамоамиз дарвозабони Игнатий Нестеровни 5-Осиё Кубогидаги иштироки билан табриклади. РЕКОРД!!!

  • 11'

    Футболчиларимиз уйғонишлари керак. Чунки бизга ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Ҳар ҳолда Эктор Купернинг ўртоқлик ўйинларидаги натижалари танқидларга сабаб бўлаётганди. Ғалаба орқали футболчилар босимни енгиб ўтишади, деб ўйлаймиз. Танқидларга муносиб жавоб бериш пайти келди!!!

  • 10'

    Футболчиларимиз ҳужумлар ташкил этишга ҳаракат қилишмоқда. Лекин шу билан бирга хатоларга ҳам йўқ қўйишмоқда. 

  • 5'

    Айни дақиқаларда уммонликлар кичик устунликка эришишмоқда. Бизникилар эса ҳозирча...

  • 1'

    Учрашув бошланди. ОЛҒА, ЎЗБЕКИСТОН!!!

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Дастлаб Ўзбекистоннинг мадҳияси янгради. Кейин эса Уммон давлатининг мадҳияси мухлислар ва футболчилар томонидан куйланди. 

  • 0'

    Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Уммонга қарши баҳс олиб боради. Беллашув Тошкент вақти билан 18:30да бошланади.
    Таркиблар билан танишиб олгансиз, албатта.

  • 0'

    Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари. 5 январдан БААда Осиё Кубоги-2019 старт олганди. Биз учун эса бугундан яъни 9 январдан мусобақа бошланади. Чунки биз сабрсизлик билан кутган чемпионатда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз иштирокини бошлайди.

  •  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Saidolim
09/01/2019 19:11
Biz bugun galaba qozonamizz olgaaaaa
Ronaldo Junior
09/01/2019 22:30
Yurakni oldirib qo`ydi odam
shamsamarrr tv
09/01/2019 22:19
Mana janob Kuper himoyaviy o'yin sizga olin surpiriz lekin Turkmenistan Ommon emas iltmos hujmkor tarkib kureyli hatyabi 1 tayim Rashidov dam olib tursn
Sirojiddin Turamuratov
09/01/2019 20:11
Нежули шунча вахима клишади интернет да телевизор да нима хеч иложи йукми прямой куришни уйин тугаяпти холиям излаяпман прямой эфир
telefon sozlash ремонт сотовых телефон
09/01/2019 21:02
Allplay proggamdan ko‘rdim jonli efirni yaxshi ko‘rsatti. Telefonda bo‘lsa xam ko‘rdim. Iloji yo‘q
&
shumbola
09/01/2019 19:14
Вакт олий хакам. Вакти келди 15 йил узок давр.
&
shumbola
09/01/2019 19:13
Насиб булса булади.
&
Saidolim
09/01/2019 19:10
Olgaaa ozbekistonnnnnnnnnnnnnnnnn