Осиё Кубоги-2019: Ўзбекистон ва яна 8 жамоа 2-турдан сўнг кейинги босқич йўлланмасини нақд қилди
Ads

Бугун Осиё Кубоги-2019 "F" гуруҳи иккинчи туридан ўрин олган учрашувлар ҳам якунланди. Бу эса 2-тур ўйинлари тугаганини билдиради.

Натижаларга этибор берадиган бўлсак, Иордания кейинги босқич йўлланмасини биринчи бўлиб нақд қилди. Бизнинг гуруҳдан Ўзбекистон ва Япония муддатидан олдин кейинги босқич йўлланмасини нақд қилишди.

Қуйида 2-турдан сўнг кейинги босқичга йўл олган жамоалар билан танишишингиз мумкин:

Иордания, Хитой, Жанубий Корея, Эрон, Ироқ, Саудия Арабистон, Қатар, Япония ва Ўзбекистон.