Осиё кубоги-2019. Хитой Филиппинни йирик ҳисобда мағлуб этиб плей-офф масаласини муддатидан аввал ҳал этди
Ҳозиргина Осиё кубоги-2019 2-туридан ўрин олган Хитой ҳамда Филиппин терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
"Муҳаммад Бин Зайед" стадионида кечган учрашувда Марчело Липпи шогирдлари 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритишди. Голларга Ву Леи (2 та) ва Ю Дабаолар муаллифлик қилишди.
Шу тариқа хитойликлар ҳисобидаги очколар сони 6 тага етди ва жамоа муддатидан олдин плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Филиппин эса 0 очко билан сўнгги поғонада бормоқда.
Филиппин | Осиё кубоги. С-гуруҳи 2-тур 11/01/2019, 18:30
0 :3 ![]() Тугади | Хитой
|
Стадион: Mohammad Bin Zayed Stadium 16013 томошабин Бош ҳакам: Hiroyuki Kimura |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар