"Осиё кубоги-2023". Австралия бош мураббийи: "Ўзбекистонни яхши биламиз ва шунга яраша тайёргарлик кўрамиз!"

Қатарда бўлиб ўтадиган "Осиё кубоги-2023" мусобақаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, вакилларимиз "B" гуруҳидан жой олди. Ушбу квартетда бизга Австралия, Сурия ва Ҳиндистон термалари рақиблик қилади.

Мазкур мусобақа қуръаси ҳақида Австралия терма жамоаси бош мураббийи Грэм Арнольд қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"24 талик якуний рўйхатни кўрганингда, осон рақиблар қолмаганини англаб етасан. Аммо мен қуръадан мамнунман. 

Ўзбекистон ва Сурияга қарши олдин ҳам ўйнаганмиз. Улар курашувчан жамоалар эканини яхши биламиз ва шунга яраша муносиб тайёргарлик кўрамиз.

Ҳиндистонга қарши баҳс биз учун ҳам янгилик. Ҳар бир рақибга қарши тўғри тактика ва паст баҳо бермаган ҳолда майдонга тушишимиз лозим. Мен йигитларимга тўлиқ ишонаман. Улар ўзининг энг юқори даражасини кўрсата олади, деб ўйлайман", - деди Австралия бош мураббийи.

Маълумот ўрнида, вакилларимизнинг Австралияга қарши ўйини сўнгги 3-турда бўлиб ўтади. Учрашув 23 январь санасига белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!