"Осиё кубоги-2023". Ҳиндистон бош мураббийи: "Умид қиламанки, биз мусобақада ўзига хос тарзда иштирок эта оламиз"

Қатарда бўлиб ўтадиган "Осиё кубоги-2023" мусобақаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Унга кўра, вакилларимиз "B" гуруҳидан жой олди. Ушбу квартетда бизга Австралия, Сурия ва Ҳиндистон термалари рақиблик қилади.

Мазкур мусобақа қуръаси ҳақида Ҳиндистон терма жамоаси бош мураббийи Игорь Стимач қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:

"Биз гуруҳ босқичида Австралия, Ўзбекистон ва Сурия каби кучли термаларга қарши баҳс олиб борамиз. Қийин синов кутиб тургани аниқ. Аммо бу ерга қадар биз бор кучимизни сарфлаб етиб келдик. Энди ҳам бўш келмаймиз.

Тайёргарликлар кўриб бормоқдамиз. Январгача энг яхши даражамизга чиқишимиз талаб этилади. Умид қиламанки, биз мусобақада ўзига хос тарзда иштирок эта оламиз", - деди мутахассис.

Маълумот ўрнида, вакилларимизнинг Ҳиндистонга  қарши ўйини 2-турда бўлиб ўтади. Учрашув 18 январь санасига белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!