Осиё кубоги олдидан рақамлар, статистикалар, натижалар!

Осиё кубоги бошланишига 7 кун қолди. Мусобақа олдидан рақамлар билан танишинг.

➖ Қатарда старт оладиган бу галги Осиё кубоги ОФК томонидан 18-бор ташкил этилмоқда.

➖ Қатар Осиё кубоги финал босқичига энг кўп мезбонлик қилган мамлакат, шунингдек, мусобақанинг амалдаги ғолиби ҳам ҳисобланади.

➖ Корея Республикаси ва Эрон терма жамоалари турнирда энг кўп иштирок этган бўлса-да (15 марта), бош совринни Япония энг кўп қўлга киритган (4 марта, 1992, 2000, 2004, 2011)

➖ Осиё кубоги финал босқичининг энг яхши тўпурари Али Дайи бўлиб, эронлик ҳужумчи турнирда 14 та гол киритишга муваффақ бўлган.

➖ Осиё кубоги финал босқичида энг кўп иштирок этган футболчи – Игнатий Нестеров ҳисобланади. У Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 5 марта ушбу турнирда қатнашган (2004, 2007, 2011, 2015, 2019).

➖ 2019-йил БАА мезбонлик қилган Осиё кубогида иштирокчи терма жамоалар сони 16 тадан 24 тага кўпайтирилди. Мусобақа давомида жами 51 та учрашув ўтказилган. Шунингдек, 2019-йилда 1956-йилдан 2015-йилга қадар фойдаланилган кубок дизайни ҳам ўзгартирилган.

➖ Осиё кубоги финал босқичида 1996-йилдан буён мунтазам равишда иштирок этиб келаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 учрашув ўтказган ва уларнинг 13 тасида ғалабага эришган. Жамоамизнинг турнирдаги энг яхши натижаси ярим финал бўлиб, 2011-йил айнан Қатарда қайд этилган.

➖ Миллий жамоамизнинг Осиё кубокларидаги энг яхши тўпурари эса Александр Гейнрих ҳисобланади (6 гол).

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!