Осиё кубоги. Ўзбекистон жойлашган "В" гуруҳи ҳақида қисқача маълумот!

Хабарингиз бор, 12 январдан Қатарда Осиё кубоги старт олади. ОФК шу кунларда чемпионатда қатнашадиган терма жамоаларининг таркибларини эълон қилмоқда. Улар орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ўрин олган. Термамиз "В" гуруҳида Австралия, Сурия ва Ҳиндистон билан курашади. Ушбу гуруҳдаги термалар ҳақида қисқача маълумотлар билан танишинг.

Ўзбекистон

Бош мураббий — Сречко Катанец
Энг яхши тўпурар — Элдор Шомуродов (38)
Энг кўп ўйин ўтказган футболчи — Сервер Жепаров (127)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1996 йилдан буён мунтазам равишда Осиё кубогида иштирок этиб келмоқда. Миллий жамоамиз 2011 йилги турнирда ярим финалга қадар етиб борган.

Австралия

Бош мураббий — Грем Арнолд
Энг яхши тўпурар — Тим Кейхил (50)
Энг кўп ўйин ўтказган футболчи — Марк Шварцер (109)

Австралия терма жамоаси 2007 йилдан буён мунтазам равишда Осиё кубогида иштирок этиб келмоқда. Жамоанинг энг яхши натижаси ушбу мамлакат мезбонлигида ўтган 2015 йилги турнир чемпионлиги ҳисобланади.

Сурия

Бош мураббий — Эктор Купер
Энг яхши тўпурар — Фирас Ал-Хатиб (36)
Энг кўп ўйин ўтказган футболчи — Моҳир Ал-Сайид (109)

Сурия терма жамоаси Осиё кубогида олти марта иштирок этган ва уларнинг барчасида гуруҳ босқичида ўз иштирокини якунлаган.

Ҳиндистон

Бош мураббий — Игор Штимак
Энг яхши тўпурар — Сунил Четри (93)
Энг кўп ўйин ўтказган футболчи — Сунил Четри (145)

Ҳиндистон терма жамоаси Осиё кубогида беш марта иштирок этган. Жамоа 1964 йилги турнирда финалга қадар етиб борган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!