Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистоннинг рақиблари ўртасидаги ўйинда кутилган натижа қайд этилди
Осиё кубоги саралаши гуруҳ босқич 1-туридан ўрин олган Таиланд - Малдив ороллари учрашуви бўлиб ўтди. Унда номинал мезбонлар 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Дастлаб, Сарач Юней 41-дақиқада ҳисобни очди. Терасил Дангда биринчи бўлим сўнггига яқин орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 80-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда Панса Хемвибун ҳисобни йирик кўринишга келтирди.
Шу тариқа, таиландликлар очколари сонини 3 тага етказиб олган ҳолда, "C" гуруҳи пешқадамига айланиб олди.
Фикрлар