Осиё кубоги U-20. Ўзбекистон ёшлари бугун оқ рангли либосларда ҳаракат қилади. Учрашув ҳакамлари ҳам маълум

Бугун соат 19:00 да Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Сурия термасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу беллашув олдидан ЎФА матбуот хизмати ўйинга доир муҳим маълумотлар билан бўлишди.

Унга кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугунги учрашувда тўлиқ оқ либосда майдонга тушади. Дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракатланади.

Шунингдек, мазкур баҳсда бош ҳакам сифатида Муҳаммад Назми Насаруддин (Малайзия) ишлайди. Унга қанотларда Муҳаммад Заирул (Малайзия) ҳамда Ёсуке Такебе (Япония) ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса уммонлик Қосим Матар Ал-Ҳатмига топширилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!