Осиё кубогида плей-оффнинг яна икки иштирокчиси номи маълум бўлди
Осиё кубогида "А" гуруҳининг 3-тур ўйинлари якунланди.
Индонезияда бўлиб ўтаётган қитъа биринчилигининг сўнги тур ўйинлари давом этмоқда. "А" гуруҳининг 3-туридан ўрин олган марказий ўйинда Ироқ ва мезбон Индонезия терма жамоалари паркетга тушди. Тенг курашлар остида ўтган ўйинда кучлар тенг келди 1:1. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида эса қўшниларимиз Қирғиз Республикаси терма жамоаси Жанубий Корея билан баҳс олиб борди. Ўйин қирғизлар фойдасига 3:2 ҳисоби билан якунланди.
Шу тариқа, Индонезия гуруҳни 7 очко билан биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Ироқ терма жамоаси ҳам 7 очко жамғарган ва тўплар фарқига кўра иккинчи поғонани банд этди.
Фикрлар