Осиё ўйинлари-2026: Бугун кумуш медалдан бошладик
Дзюдо беллашувларининг эркаклар ўртасидаги -73 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Шаҳрам Аҳадов Осиё ўйинлари финалида БАА вакили Казбек Нагучевга қарши баҳслашди. Полвонимиз ушбу жангда кутилмаганда мағлубиятга учраб, кумуш медалга сазовор бўлди
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарларида давом этаётган ХХ Осиё ўйинларининг дзюдо баҳсларида вакилларимиз ҳам иштирок этмоқда.
Ушбу натижадан сўнг Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 16 та олтин, 20 та кумуш ва 19 та бронзага етди.
Бир неча дақиқалардан сўнг, аёллар ўртасида -63 килограмм вазн тоифасида бронза медали учун баҳсда дзюдочимиз Маржона Нуруллаева Қозоғистон вакили Эсмигул Қуюловага қарши татамига чиқади.

Фикрлар