Осиё ўйинлари: Асадхўжа Мўйдинхўжаев ғалабали одимини давом эттирди
Осиё ўйинларининг бокс бўйича баҳсларининг бугунги кун дастуридан ўрин олган сўнги вакилимизнинг жанги ҳам якунланди.
-71 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Асадхўжа Мўйдинхўжаев филиппинлик Марйон Пианар билан баҳс юритди. Бутун жанг мобайнида ўзининг чиройли ҳаракатлари билан устунликни қўлга олган, юртдошимиз 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди юртдошимиз навбатдаги босқичда қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга қарши жанг қилади.
Фикрлар