Осиё ўйинлари. Эртага 3 нафар боксчимиз рингга кўтарилади
Хабарингиз бор, айни пайтда Аичи-Нагоя шаҳрида ХХ Осиё ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Эртанги дастурдан 3 нафар боксчимизнинг нимчорак финалдаги жанглари ўрин олган.
Жуфтликлар билан танишинг:
-51 кг: Феруза Казакова - Раксат Чутҳамат (Таиланд) 08:30;
-70 кг: Шавкатжон Болтаев - Ким Жоонсу (Жанубий Корея) 10:15;
-65 кг: Навбаҳор Ҳамидова - Сеон Сужин (Жанубий Корея) 14:00;
Баҳслар икки дастурда Тошкент вақти билан 08:00 ва 13:00 да старт олади. Бу ҳақда Ўзбекистон Бокс федерацияси хабар бермоқда.

Фикрлар