Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси мусобақани дуранг билан бошлади
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинларидаги иштирокини бошлади. Вакилларимиз мусобақанинг 1-турида Филиппин аёллар терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
Учрашувнинг биринчи бўлими терма жамоамиз устунлигида ўтди. Футболчиларимиз бир қатор хавфли вазиятлар яратган бўлса-да, танаффусга қадар ҳисоб очилмади.
Иккинчи бўлимнинг 80-дақиқасида Меҳрибон Эгамбердиева гол уриб, Ўзбекистон терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ 89-дақиқада Натали Коллинс жавоб голини киритиб, мувозанатни тиклади.
Шу тариқа Котрина Кулбите бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинларидаги иштирокини дуранг билан бошлади.
Терма жамоамиз гуруҳ босқичидаги навбатдаги учрашувини 17-сентябр куни Хитой терма жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар