Осиё ўйинлари қолдирилди

Осиё Олимпия кенгаши (ООҚ) жорий йилнинг 21-30 май кунлари Таиланднинг Бангкок ва Чонбури шаҳарларида бўлиб ўтиши белгиланган Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги VI Осиё ўйинлари кўчирилганлигини эълон қилди.

Осиё Олимпия кенгаши томонидан эълон қилинган баёнотда COVID-19 глобал пандемияси вазиятида бутун қитъада сафарларнинг чекланганлиги ва тиббиёт кўрсаткичлари сабаб шундай чора кўрилиши кераклиги таъкидланди.

Жанг санъати ва ёпиқ иншоотлардаги VI Осиё ўйинларининг янги санаси 2022 йилнинг 10-20 март кунларига белгиланди.

Бу қарор ООК, Таиланд олимпия қўмитаси ва бўлажак мусобақа Ташкилий қўмитаси билан батафсил муҳокама қилинганидан кейин қабул қилинган. Қарор мусобақага ташриф буюрадиган барча спортчилар ҳамда делегатларнинг хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлашга йўналтирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!