Осиё қитъасининг ўтган йилдаги энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма жамоаси тузилди (фото)
IFFHS 2022 йилда Осиё қитъасининг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма жамоани тузди. Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси жамоага 4 нафар япониялик ва 3 нафар жанубий кореяликни киритди. Шунингдек, рўйхатдан 2 саудиялик ҳамда биттадан Эрон ва Австралия футболчиси жой олган.
2022 йилги AFC давлатларининг энг яхши футболчилари жамоаси билан қуйида танишиб чиқишингиз мумкин.
Дарвозабон: Шуичи Гонда (Япония, “Симидзу С-Палс”);
Ҳимоячилар: Азиз Бехич (Австралия, “Данди Юнайтед”), Мая Ёшида (Япония, “Шальке-04”), Ким Мин Же (Жанубий Корея, “Наполи”);
Ярим ҳимоячилар: Салмон ал-Фараж (Саудия Арабистони, “Ал-Ҳилол”), Даичи Камада (Япония, “Айнтрахт”), Хван Хи Чан (Жанубий Корея, “Вулверхэмптон”), Такуми Минамино (Япония, “Монако”);
Ҳужумчилар: Сон Хин Мин (Жанубий Корея, “Тоттенхэм”), Салим ал-Давсари (Саудия Арабистони, “Ал-Ҳилол”), Меҳди Тареми (Эрон, “Порту”).
Фикрлар