Осиёнинг энг кучли клубларидан бирини бошқараётган мураббий АПЛда ишламоқчи
Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" клуби бош мураббийи Фабио Каннаваро келажакда Англия премьер-лигаси клубларида ишлаш истаги борлигини айтди.
“Мен АПЛда ишлашни хоҳлардим. Мен ушбу лиганинг барча ўйинларини томоша қилиман ва Англиядаги футбол маданиятига қойил қоламан. Ҳа, ҳозир Осиёнинг энг яхши клубларидан бирини бошқаряпман, аммо Европада ҳам ўз кучимни синаб кўрмоқчиман”, - дейди италиялик мутахассис.
2006 йилги “Олтин тўп” соҳиби ўзи тўп сурган “Реал” Мадрид клубини бошқармоқчилиги ҳақида ҳам айтиб ўтган эди.
Фикрлар