Осиёнинг яна бир терма жамоаси мундиал учун якуний таркибни эълон қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2026 йилги жаҳон чемпионатида Осиё қитъаси шарафини ҳимоя қиладиган Иордания миллий терма жамоаси мундиал қайдномасини эълон қилди.

Иордания миллий терма  жамоаси мураббийлар штаби якуний таркибига 30 нафар футболчи киритилди.

Дарвозабонлар:

Язид Абу Лайла, Абдулла Ал-Фахури, Нур Бани Аттия, Аҳмад Жувайдий.

Футболчилари:

Абдулла Насиб, Язан Ал-Араб, Ҳуссам Абу Ал-Даҳаб, Муҳаммад Абу Ан-Нади, Салим Убрийд, Саад Ар-Равашда, Эҳсон Ҳаддод, Аҳмад Ассаф, Анас Бадавий, Муҳаннад Абу Таҳа, Муҳаммад Абу Ҳашиш, Муҳаммад Абу Ғуш, Иброҳим Саада, Амер Жамус, Низор Ар-Рашдан, Нур Ар-Равабда, Юсуф Каша, Ражойи Айяд, Муҳаммад Ал-Дауд, Маҳмуд Ал-Марди, Муса Ал-Тамари, Иброҳим Сабра, Уда Ал-Фахури, Муҳаммад Абу Зурайқ, Али Ал-Иззайза ва Али Олвон.

2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал босқичида 48 та терма жамоа иштирок этади. Мусобақа 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади.

Иордания миллий терма жамоаси “J” гуруҳида амалдаги чемпион Аргентина, Жазоир ва Австрия футболчилари билан рақобатлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!