Оскар соғлиғидаги муаммолари сабаб фаолиятини якунлайди

CHERY AUTO

Собиқ "Челси" ярим ҳимоячиси ва "Сан-Паулу" футболчиси Оскар соғлиғидаги муаммолари туфайли карьерасини якунлайди.

Tecno

"ESPN" нашрининг маълумотларига кўра, ярим ҳимоячи яқин дўстларига профессионал спортдан кетиш қарорини маълум қилган.

11 ноябрь куни Оскар режали текширув жараёнида огоҳсиз ҳолга келиб, "Сан-Паулу" шифохонасида беш кун давомида шифокорлар назоратида бўлган.

Унга қон босими ва юрак урушлари сонининг тушиши ташхиси қўйилган.

"Сан-Паулу" раҳбарияти футболчи билан учрашиб, унинг келажаги ҳақида маслаҳатлашишни режалаштирмоқда. Оскарга клубда иш таклиф этилиши ҳам мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!