Оскар Табарес Уругвай терма жамоаси билан шартномани узайтирди
Ads

Футбол бўйича Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Оскар Табарес фаолиятини шу жамоада давом эттиради.

Уругвай Футбол Федерацияси расмий веб-сайтининг хабар беришича, 71 ёшли мутахассиснинг янги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Табарес 2006 йилдан буён ушбу лавозимда ишлаб келмоқда. Оскар бошчилигидаги терма жамоа 2011 йилда Америка Кубогини қўлга киритган. Ушбу давр мобайнида Уругвай учта Жаҳон чемпионатига йўлланмасини қўлга киритган.