Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Остон Ўрунов энг зўрлар қаторида!

Ойбек Йўлдошев
Изоҳлар: 0

13-тур рамзий жамоаси

Эрон Про-Лигаси 13-тури якунланди. "Сепахон" жамоаси 24 очко билан етакчи бўлиб турибди. 

Кейинги ўринларда Теҳроннинг икки грандлари - "Персеполис" ва "Истиқлол" жамоалари жойлашган. 

"Пайкан"га қарши ўйинда гол уриб, жамоасига ғалаба келтирган Остон Ўрунов "360"нашри томонидан рамзий жамоага киритилди. 

Маълумот учун, Ўрунов жорий мавсум чемпионатда 12 та ўйин ўтказиб, иккита гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ