Ўзбекистон терма жамоаси ва "Персеполис" ҳужумчиси Остон Ўрунов машғулотларга қайтди. 

"VarzeshSe" нашри хабарига кўра, Ўрунов бугун гуруҳ машғулотларининг бир қисмида иштирок этган. Муҳаммад Ҳуссейн Канани, Фаршод Фаражи ва Аюб Ал-Алмоуд ҳам тиббиёт ходимлари назорати остида алоҳида машғулот олиб боришган.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли футболчи Эронга қарши беллашувдан сўнг жароҳат олгани маълум бўлганди ва БАА билан баҳсда қатнашмаган эди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!