От спорти. Нуржан Туякбаев жаҳоннинг энг кучли йигирма нафар чавандози орасидан жой олди

АҚШнинг Омаха шаҳрида от спорти турлари бўйича Жаҳон кубогининг финал босқичи ниҳоясига етди. Конкур дастурида “Ланселотта” лақабли тулпорда илк бор иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нуржан Туякбаев мусобақани кучли йигирматаликда якунлади. Ғолиб ва совриндорлар рўйхати:

1. Хенрик Вон Экерман (Швеция)
2. Гарри Смолдерс (Нидерландия)
3. Хантер Холлоувей (АҚШ) …

Баҳсларда спортчилар 160 см баландликдаги тўсиқлардан сакрашди. Чавандозимиз гарчи совриндорлар қаторидан жой ололмаган бўлса ҳам от спорти тарихида янги саҳифа очди. Ўзбекистон йилкичилик ва от спорти федерацияси раиси Бахромжон Газиев, бош котиб Нодирбек Ибрагимов, бош мураббий Бекзод Курбанов, отни йўлда ва мусобака пайтида парваришлаш бўйича масъуллар Олимжон Газиев ва Миржалол Бурлиев спортчимиз Нуржон Туякбаевнинг ушбу мусобакага муваффақиятли тайёргалик кўришига катта ҳисса қўшишди.

Эслатиб ўтамиз, Нуржан Туякбаев Жаҳон кубогига 2022 йил ўтган Евросиё лигасининг ғолиби сифатида йўл олган эди.

Манба: МОҚ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!