Отабек Умаров FIA Сенати аъзосига айланди
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ҳисобланган Отабек Муҳаммадалиевич Умаров — Халқаро автомобиль федерацияси FIA Сенати таркибига, яъни FIA бошқарувининг энг юқори органларидан бирига аъзо этиб киритилди. Буни ташкилот матбуот хизмати маълум қилди.
Мазкур тайинлов нафақат соҳавий, балки Ўзбекистон Республикасининг халқаро спорт дипломатияси нуқтаи назаридан ҳам стратегик аҳамият касб этади.
Отабек Умаровнинг FIA бошқарувининг олий органига киритилиши Марказий Осиёнинг автоспорт ва мобиллик соҳасида глобал қарорлар қабул қилиш даражасида вакиллик қилинишини таъминлайди.
FIA 149 та давлатдан 200 дан ортиқ миллий ташкилотларни бирлаштиради ҳамда Формула-1, Формула-E, Ралли ва Картинг каби энг йирик жаҳон чемпионатларини тартибга солади.
Ўзбекистон вакилининг FIA Сенати таркибига киритилиши:
— мамлакатнинг халқаро спорт тузилмаларидаги позицияларини мустаҳкамлайди;
— йирик халқаро мусобақаларни жалб этиш имкониятларини кенгайтиради;
— замонавий спорт инфратузилмасини ривожлантиришга хизмат қилади;
— Ўзбекистоннинг глобал спорт майдонидаги ишончли ҳамкор сифатидаги имижини мустаҳкамлайди.
FIA Сенатига тайинланиш Ўзбекистон Республикасининг спорт ва мобиллик соҳасидаги халқаро нуфузини мустаҳкамлашга қаратилган тизимли ишларнинг мантиқий давоми бўлди.
Фикрлар