Ўттиз йил ўйнаб, “Олтин тўп” қандай берилишини тушунмадим
“Рома” ва Италия терма жамоаси афсонаси Франческо Тотти ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси ва “Манчестер Юнайтед” тўпурари Криштиану Роналду ҳамда “Олтин тўп” бериш тартиби бўйича ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
- Месси ва Роналду ҳамон дунёнинг энг зўр ўйинчилари рўйхатида турибди. Улар турли футболчилардир. Мессининг техникаси кучлироқ, Роналду жамоавий ўйинчи.
Тўғрисини айтсам, 30 йил тўп тепиб, “Олтин тўп” қандай берилишини тушунмадим. Бу соврин жамоадаги энг зўр ўйинчига бериладими ёки индивидуал тарзда зўр ўйнаган футболчигами?, - деди Франческо Тотти.
Месси фаолияти давомида бу совринни етти марта ўзиники қилган. Роналду ҳисобида бешта “Олтин тўп” бор.
Фикрлар