Оуэн: Олдинги МЮда футболчилар бир-бирини ўлдиришга тайёр бўлишарди

"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн "қизил иблислар" сафида ўтказган даврларини ёдга олди.

"МЮда тўп сурган вақтимда, Сэр Алекс Фергюсон қўл остидаги футболчиларда ғолиблик кайфиятини ҳис қилардим. Назаримда, улар худди енгилмасдек эди.

Улар машғулотлар вақтида том маънода бир-бирларини ўлдирадигандек ҳаракат қилишарди. Барчаси жуда яхши дўст эди, бироқ машғулотлар вақтида ҳар қандай нарса юз бериши мумкин эди, улар ҳар доим қандай бўлса ҳам ютишни хоҳлайдиган ҳайвонларга ўхшарди", - дейди Оуэн.

Эслатиб ўтамиз Оуэн МЮ шараффини 20019/2012- йилларда ҳимоя қилган ва 31 ўйинда 5 та гол киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!