Ойбек Жўраев: Ҳозирча, жангимдан кўнглим тўлгани йўқ
Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
-54 кг вазн тоифасида Ойбек Жўраев албаниялик Зенели Ариол билан рингга кўтарилди. Жангда ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу муваффақиятдан сўнг Ойбек Жўраев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Иккинчи жангда ҳам ғалаба қозондим. Барчанинг олдида юзимиз ёруғ бўлди. Кейинги босқичда испаниялик боксчи билан баҳс олиб бораман. Рақибимнинг имкониятларини кўриб чиқиб, чорак финалга тайёргарлик кўрамиз. Ҳозирча, жангимдан кўнглим тўлгани йўқ. Ўз уйимиздаги жаҳон чемпионатида олтин медални олишга ҳаракат қиламиз. Бундай босимга ўрганганмиз. Ҳар бир одамда ҳаяжон бўлади. Жангдан жангга очилиб боришга интиламиз, - деди Ойбек Жўраев.
Фикрлар