Ойбек Жўраев иккинчи жангини ҳам ғалаба билан якунлади
Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда.
Тошкент вақти билан 18:30дан сўнг -54 кг вазн тоифасида Ойбек Жўраев албаниялик Зенели Ариол билан рингга кўтарилади.
Боксчилар рингга чиқиб келди. Ҳамюртимиз қизил формада, унинг рақиби кўк либосда ҳаракат қилади.
Ойбек биринчи раундни ўз фойдасига ҳал қилди - 4:1.
Ҳакамлар бир овоздан Жўраевнинг устунлигини қайд этишди - 5:0.
Ҳамюртимизнинг охирги раундда ҳам қўли баланд келди - 3:2. Якуний ҳисоб 5:0 Ойбек Жўраевнинг ғалабаси.
Фикрлар