"Ўйинда кўпроқ голлар бўлади, деб ўйлайман. Чунки иккала жамоа ҳам очиқ футбол кўрсатади" - Мутахассис "Пахтакор" - "Насаф" баҳси олдидан яна қандай фикр билдирди?

3 ноябрь оқшомида йил ўйини дея таърифланаётган “Пахтакор” ҳамда “Насаф” ўртасидаги ўта жиддий учрашув бўлиб ўтади. Чемпионат тугашига уч тур қолганида “Пахтакор”да 49, “Насаф”да 45 очко бор. “Шерлар” пешқадам сифатида чемпионликка яқин турибди.

Марказий учрашув иккала жамоа учун катта аҳамият касб этади. Шунинг учун барча ушбу ўйинни кутмоқда. Мухлисларга яхши таниш мутахассис Анвар Ғофуров эса “Пахтакор” – “Насаф” учрашув олдидан жамоаларнинг имконияти борасида муносабат билдирди.

"Авваламбор, иккаласи ҳам кучли жамоалар ва ҳар иккиси футбол ўйнашни билади. Натижа қилишни биладиган иккита ажойиб клублар бир-бирига қарши ўйнайдилар. Ким учрашувга яхшироқ тайёргарлик кўрган бўлса, ҳаммани назарда тутяпман – бу мураббийлар, футболчилар...Майдонда футболчилар ўйнайди. Уларга кўп нарса боғлиқ. Албатта, омад ҳам ўз сўзини айтади, деб ўйлайман. Иккала жамоа ҳам имконият яратишни биладилар. Ким унумли фойдаланади, бу ёғига омад кулиб боққанга насиб қилади. Табиийки, қизиқарли учрашув бўлади. Иккала жамоа ҳам биринчи рақам билан ўйнашни яхши кўришади. Буни улар ҳар доим ўз ўйинлари билан исботлашган. Бу очиқ футболни кўришни истайдиган мухлислар учун ажойиб ўйин бўлади, деб ўйлайман. “Пахтакор” ҳам”, “Насаф” ҳам олдида нима турганини ва бу қанақа ўйинлигини яхши билиб турибдилар. Кучли жамоа ғалаба қозонади.

пах нас1

“Пахтакор” мавсум давомида ўз ўйинлари билан 1-ўринга муносиблигини кўрсатишга ҳаракат қилиб келмоқда. Унинг рақиблари ҳам “Пахтакор”га қарши бор кучи билан ўйнаяпти. Ҳозир осон рақибнинг ўзи йўқ. Барча учрашувлар жуда шиддатли. “Пахтакор” ҳам ҳозирда қийинчилик билан очколарини қўлга киритяпти. Енгил беллашувлар бўлмаяпти, буни аниқ айта оламан.

Очиғини айтганда, “Пахтакор” яхши таассурот қолдираётганди. Аммо охирги пайтларда “Насаф” яхши спорт формасига кириб олди ва ўйини ҳам шунга яраша бўляпти. Ҳозирги пайтда бу клуб жамоавий тарафдан ҳам яхшироқ ўйин кўрсатяпти. Лекин бу “Пахтакор”га қарши баҳс олдидан ҳеч нимани англатмайди. Битта учрашувда кўп нарса бўлиши мумкин. “Пахтакор”да ҳам етарлича ижрочилар бор. Ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкин. “Насаф”га қарши чемпионлик масаласи катта фоизда ҳал бўлиши эҳтимол. Иккала клуб ҳам вазиятни яхши билиб туришибди ва тайёргарликлари ҳам шунга яраша деб ўйлайман.

пах нас

Назаримда, ушбу тўқнашувда кўпроқ голлар бўлади, деб ўйлайман. Чунки иккала жамоа ҳам очиқ футбол кўрсатишга ҳаракат қиладилар, менимча. Билмадим, балки кимдир сюрприз кўрсатиб, тўпни атайлаб рақибга бериб иккинчи рақам остида ўйнаши ҳам мумкин. ОЧЛда иккала клубда бунақа услубни кўрганмиз. Барибир иккиси ҳам футбол ўйнашни билади. “Насаф”ни ўтган йили 5 та ҳимоячи билан ўйнаган вақтлари бўлган. Шу боис балки улар иккинчи рақам остида ҳаракат қилиши ҳам мумкин", - дейди Ғофуров.

Шуҳратбек Жўраев.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Олға насаф
02/11/2023 21:21
Насаф ҳар доим ўз ўйинини кўрсатган, ўзини кучига ишонган. Менимча бутун Ўзбекистон (оз сонли Пахтакор мухлсларидан ташқари) Насафга мухлислик қилса керак. Чуни Насаф ҳар доим ҳалол йўлдан борган. Насафга омад тилаймиз ҳамда ушбу ўйинга барчани Насафни қўллашга чақирамиз.
&
Камбарали дехконов
03/11/2023 14:28
Агар Насаф ютказиб куйса яна хакамга ва федрасиядагиларга тухмат тошлари отилади
&
ал хилол
03/11/2023 13:46


..Илтимос ,Пахтакор, ютсин.,ё бошкача буладими.
Шоим Зарипов
03/11/2023 09:42
Авваламбор шерлар эмас мушуклар кейин пахтакор эмас пахтаой хакам опалари сай харакати билан биринчи уринда юрган жамоа Насаф бу халк жамоаси хакикий Аждарлар агар юкоридан аралашув булмаса иншоолох бугун галаба Насаф томонида булади Насафни куп йиллик мухлиси сифатида Узбекистонни барча футбол мухлисларидан илтимос килардимки Насафни ДУО килинг иншоолох НАСАФ юзингизни ерга каратмайди ОЛГА НАСАФ ОМАД ЁР БУЛСИН .
Тулкин Гуломов
03/11/2023 08:39
Яна нохақликларни кўрсак ажабланарли бўлмайди