Ўз футболчисини Россияга трансфер қилган "Андижон" ёзги селекцияни қандай ўтказди ёхуд янги футболчиларнинг рақамлари маълум

Ўзбекистон Суперлигасида иккинчи давра остонамизда турибди. Барча жамоалар яна бор эътиборларини чемпионат ўйинларига қаратадилар. Бизнинг “Андижон” жамоаcи ёзги йиғинини режа асосида ўтказди.

Трансфер ойнаси пайтида таркибда ўзгаришлар юз берганидан хабардорсиз. Жамоа селекцияда ҳам барчасини обдон ўйлаб, режалаштирган ҳолда иш олиб борди.

Ёзги трансфер ойнасида “Андижон”ни тарк этганлар:

Суҳроб Бердиев

Шаҳбоз Эркинов

Армин Бошняк

Нодари Кавтарадзе

Шерзод Эсанов

Суннатилла Абдуллажонов

Демир Имери

Олдин хабар берганимиздек, кетганлар орасида Шерзод Эсанов Россия премьер-лигаси жамоаси – “Акрон”га трансфер қилинди. Бу эса учала томон учун ҳам фойдали келишув бўлди.

Ёзги трансфер ойнасида “Андижон”га қўшилганлар

Вагиз Галиулин - ярим ҳимоячи

Абинур Нуримбет – ярим ҳимоячи (Қозоғистон)

Любиша Пецель – ҳимоячи (Сербия)

Дамир Темиров – ярим ҳимоячи

Кўриб турганингиздек, шартнома имзоланган 4 нафар футболчидан 2 таси легионерлар ҳисобланади. Мураббийлар жамоа ўйинини кучайтира оладиган ўйинчиларни таклиф қилдилар. 

Янги футболчилар қайси рақамлар тўп суришади:

№11 Вагиз Галиулин

№19 Абинур Нуримбет

№3 Любиша Пецель

№18 Дамир Темиров

“Андижон” U21 жамоасида ҳам селекцияда бир қатор ўзгаришлар кузатилди. Жумладан, Асилбек Айсаров (ОКМК), Хумоюн Хусанбоев, Оятилло Обиджонов (“Нефтчи”), Асад Ҳабибуллаев (“Қўқон-1912”) ва Саидмурод Каримов (“Дўстлик”) тарк этишди. Шунингдек, U21 жамоасига “Машъал”дан Ўктам Абдумаликов, “Андижон” U19 дан Неъматилла Акбаров ва Жамшид Кўпайсинов, қолаверса, маҳаллий ҳужумчи Нуриддин Нуриддинов ҳам ўринбосарлар жамоасига жалб қилинди.  

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!