Озарбайжон кубоги. Раҳмоналиев дубль қайд этган ўйинда “Сабаҳ” дурaнг ўйнади
Озарбайжон кубогининг ярим финал босқичи илк учрашувида “Қорабоғ” ўз майдонида “Сабаҳ” жамоасини қабул қилди ва баҳс 2:2 ҳисобида дурaнг билан якунланди.
Мазкур ўйинда меҳмонлар сафида ўзбекистонлик футболчи Умарали Раҳмоналиев дубл муаллифи бўлди. У асосий таркибда майдонга тушиб, учрашув давомида тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Маълумот учун, жавоб учрашуви 22 апрель куни бўлиб ўтади.

Фикрлар