Ўзбек футболига хуш келибсан VAR! Ёхуд Зокир Қодиров такрорий лавҳани кўргач, пенальти белгилади

Айни дамда Намангандаги “Навбаҳор” марказий стадионида АГМК ҳамда “Пахтакор” жамоалари ўртасида футбол бўйича Ўзбекистон кубоги беллашуви бўлиб ўтмоқда.

Эътиборлиси, ушбу ўйиннинг 58-дақиқасида ўзбек футболида илк бор видеоассистент рефери (VAR) ёрдамида пенальти белгилади. Учрашувни бошқариб бораётган ҳакам Зокир Қодиров VAR’га мурожаат қилди ва такрорий лавҳаларни ўз кўзлари билан кўргандан сўнг, тўп олмалиқликлар ҳимоячиси Сардор Раҳмоновнинг қўлига теккан, деб топди ва 11 метрлик нуқтани кўрсатди.

Пенальтини эса “Пахтакор” аъзоси Жалолиддин Машарипов "Паненка" услубида дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!