Ўзбек полвонига тенг келадиган рақиб топилмади
Ads
 

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида юнон-рум, эркин ва хотин-қизлар кураши бўйича кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Осиё гиламларида энг зўр ёш полвонлар беллашмоқда

Эркин кураш бўйича ўсмирлар ўртасидаги беллашувларда ҳамюртимиз Умиджон Жалолов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 42 килограмм вазн тоифасидаги беллашувлар қатнашган ёш полвонимиз барча рақибларини енгиб, финалга чиқди.

Ҳал қилувчи беллашувда япониялик Рюжи Юра билан куч синашган Умиджон рақиби устидан зафар қучиб, Осиё чемпиони, деган шарафли номга сазовор бўлди.

50 килограмм вазн тоифасида беоҳл олишган Жамшидбек Маъруфов бронза медальга лойиқ топилди.

Хотин-қизлар курашида маҳорат кўрсатган Гулноза Жумабоева 46 килограмм вазн тоифасида учинчи ўринни эгаллади.

SPORTS.uz