Ўзбек тўпурарини Польшада кутишяпти!

Бобур Абдухолиқов 2022 йилги мавсумни Беларусь чемпионатида ўтказиб, “Энергетик-БГУ”ни клуб тарихида биринчи маротаба кумуш медаль олишини таъминлади. 30 та учрашувда 26 та тўп киритган ҳамюртимизнинг ўзи тўпурарлар пойгаси ғолиби, олий лиганинг энг самарали ўйинчиси ва мусобақанинг энг зўр ҳужумчиси бўлди.

Айни пайтда Бобур Абдухолиқов ўзига янги жамоа танламоқда. Унинг мақсади – Беларусь чемпионатидан кучлироқ лигаларда тўп тепиш.

20220911150939

Мавсумда кўп гол ургани билан ажралиб турган “Насаф” тарбияланувчисига хориж клубларида қизиқиш пайдо бўлди.

Маълумотларга қараганда, Польша юқори дивизионининг икки вакили  - “Заглембе” ва “Корона”клублари Абдухолиқовни ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Ҳар икки клуб ҳужум чизиғини кучайтиришга қарор қилган.

Табиийки, бу жамоаларнинг Польша Экстракласасидаги ўрни кўпчиликни қизиқтиради. “Заглембе” футболчилари 17 та учрашувда тўртта ғалаба ва бешта дуранг билан 17 очко жамғарган ҳолда 15-ўринни банд этиб турибди.

“Корона” жамоаси учун ҳам мавсум анча қийин кечмоқда. Бу жамоа 17 та ўйиндан учтасида зафар қучган ва тўрт бор дуранг  қайд этиб, 13-очко билан 18 та жамоа орасида 17-поғонани эгаллаб турибди.

Очиғини айтганда, ҳар икки жамоанинг мусобақа жадвалидаги аҳволи Бобур Абдухолиқовнинг танловига таъсир қилиши мумкин. Чунки бу клублардан бири хавфли зона чегарасида, иккинчиси эса қуйи лигага тушиб кетиш арафасида турибди.

Бобур Абдухолиқов катта эҳтимол билан ўзига юқори мақсадлар сари курашадиган жамоа танлаши кутилмоқда. Чунки ҳамюртимизнинг пировард нияти босқичма-босқич кучлироқ лигаларда тўп тепишдан иборат.

Легионеримиз жорий мавсумда бешта рекордни қайд этганини эслатиб ўтиш лозим. “Энергетик-БГУ” таркибида Бобур олти маротаба дубль қайд этди ва бу кўрсаткич бўйича Андрей Хлебосоловнинг 1996 йилдаги ва Максим Скавишнинг 2020 йилдаги рекордларини такрорлаб, бу натижани қайд этган учинчи футболчи бўлди.

Бундан ташқари, Абдухолиқов мавсум давомида ўнта учрашувда ғалаба тўпини киритиб, Роман Василюкнинг йигирма икки йил аввал ўрнатилган рекордини такрорлади.

Бобурнинг янги рекорди чемпионатнинг сафар учрашувларида гол уриш бўйича қайд этилди. Ҳамюртимиз мезбонлар дарвозасини 16 маротаба ишғол қилган.

Шунингдек, ҳужумчимиз 26 та гол билан Беларусь чемпионатида бир мавсумда энг кўп тўп киритган хорижлик футболчига айланди.

Ниҳоят, бешинчи рекорд Абдухолиқовни гол+пас тизими бўйича энг кўп – 32 очко (16 та гол + 6 та ассист) жамғарган легионерга айлантирди.

bd6c34f78ac195b7acac91a77d2e09b3

Бу кўрсаткичлар унинг трансфер нархини кескин кўтарди. Трансферларга ихтисослашган https://www.transfermarkt.world портали 30 ноябрдан бошлаб, Абдухолиқовни  бир миллион еврога баҳоламоқда.  

Ўрунов жамоасиз қолганининг ҳақиқати очилди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!