Ўзбекистон - Жанубий Судан: Матнли трансляция

Ўзбекистон ҳамда Жанубий Судан терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувидан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг! 

90+2. Ўйин якунига етди. Вакилларимиз 3:0 ҳисобида Жанубий Судандан устун келди. 

90. Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

89. Шерзод Темиров жарима зарбаси ичида яхши имкониятга эга бўлди, бироқ унинг зарбаси дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди. 

85. Жанубий Суданнинг ҳавфли ҳужумини Исломжон Қобилов қайтариб юборди. 

82. Насруллаев рақиб жарима майдонига яқин нуқтада йиқилиб тушди, бироқ ҳакам фол қайд этмади. 

79. Ўзбекистон терма жамоасида яқин масофадан жарима зарбаси тепиш имконияти вужудга келди, бироқ бесамар. 

77. Вакилларимиз рақиб жарима майдони атрофида тўпни эгаллаб турибди. 

74. Ўйин темпи бироз паст. Майдон марказида вакилларимиз тўпни эгаллаб турибди. 

71. Жалолиддин Машарипов ва Элдор Шомуродов ўрнига Шерзод Темиров ва Ойбек Бозоров майдонга тушди. 

67. Ҳамюртларимиз 11 метрлик жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди.

63. Ҳужумда тўп йўқотилди. Африкаликлар аутдан тўпни ўйинга киритиб беради. 

61. Вакилларимиз ҳужумга ўтишга ҳозирлик кўрмоқда. 

58. Азиз Ғаниевнинг жаримадан тепган ажойиб зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

57. Сардор Собирхўжаев ва Шаҳбоз Умаров майдонга тушди. Акмал Мозговой ва Ҳожимат Эркинов захирага олинди. 

56. Вакилларимиз яқин масофадан жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. 

54. Ҳамюртларимиз майдон марказида майда паслар билан тўпни эгаллаб турибди. 

51. Жалоллиддин Машариповнинг ерлатиб тепган жарима зарбасига аниқлик етишмади. 

50. Машариповга нисбатан рақиб жарима майдони атрофида ўйин қоидаси бузилди. Вакилларимизда гол уриш учун яхши имконият! 

48. Азиз Ғаниев майдон марказида рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

46. Терма жамоамиз таркибида ўзгариш. Жавоҳир Сиддиқов ўрнига Азиз Ғаниев майдонга тушди. 

46. Иккинчи бўлимга старт берилди. 

45. Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча вакилларимиз 2:0 ҳисобида олдинда бормоқда. 

44. Рақиб жамоа футболчиси жароҳат олган кўринади. 

42. Вакилларимиз бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди. 

41. Машарипов рақиб хатосидан сўнг яхши вазиятга чиқиб борди ва зарба йўллади. Унинг зарбасига аниқлик етишмади. 

38. Терма жамоамиздан ажойиб ҳужум. Сўнгги паллада Машарипов тўпни ҳаволатиб шеригига ташлаб берди, Мозговойнинг зарбасига аниқлик етишмади. 

35. Машарипов Шукуровни яхши вазиятга чиқарди, Отабекнинг жарима майдони марказига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

34. Рақиб футболчисининг ҳавфли зарбасини Раҳимов қайтариб юборди.  

31. Шомуродов бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, бироқ рақиб жамоа дарвозабони тўпни қайтарди. 

29. ГОООООООООЛ! Сиддиқовнинг пасидан сўнг Элдор бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

27. Машариповнинг узатмасидан сўнг Насруллаев яхши вазиятга чиқиб бораётганди. Ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

24. Машарипов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

21. Дарвозабонимизнинг хатосидан сўнг рақибларда ажойиб имконият пайдо бўлди. Бир қатор уринишлардан бесамар якунланди. Ҳаммаси бизнинг фойдамизга ҳал бўлди. 

19. Ҳожимат Эркиновга нисбатан майдон марказида ўйин қоидаси бузилди. 

18. Терма жамоамиз яна бир ҳавфли ҳужум уюштирди. Сўнгги зарба дарвозабон томонидан қайтарилди. 

16. Жанубий Судан қарши ҳужумга чиқиб кетди. Бўш қолган дарвозамизга зарба йўлланди, бироқ Саитов тўпни қайтариб қолди. 

15. Шомуродовнинг жарима майдони марказига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди. Вакилларимиз фойдасига бурчак тўпи. 

14. Вакилларимиз позицион ҳужумга ҳозирлик кўрмоқда. 

12. Машарипов чирйли тарзда рақибларни ортда қолдирганди, бироқ рақиблар унга нисбатан қўполлик ишлатди. Терма жамоамиз фойдасига жарима зарбаси. 

10. Машариповнинг зарбасини дарвозабон қайтариб юборди. 

9. Шомуродов қочиб кетаётган бир пайтда рақиблар қўполлик эвазига уни тўхтатиб қолди. 

6. ГОООООООООЛ! Шомуродов жарима майдони ичидаги палапартишликдан унумли фойдаланиб, товони билан тўпни дарвозага киритиб юборди. 

5. Вакилларимиз қарши ҳужумга ўтди, бироқ ҳужум муваффақиятсиз якунланди. 

4. Жанубий Судан жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. 

3. Майдон марказида тўп учун кураш кечмоқда. 

2. Рақиблар жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

1. Баҳсни африкаликлар бошлаб берди.

1. Ўйинга старт берилди.

17:59. Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!