Ўзбекистон - Қувайт: Матнли трансляция

Футзал бўйича Қувайтда бўлиб ўтаётган Осиё Кубоги чорак финалида Ўзбекистон ҳамда Қувайт термалари ўзаро куч синашмоқда. Мазкур беллашувдан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг. 

Ўзбекистон - Қувайт 3:0

40. Учрашув якунига етди. Унда ҳамюртларимиз йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди. 

39. Вакилларимиз эрта прессинг қилмоқда. 

38. Ўйиннинг cўнгги дақиқалари ўтиб бормоқда. Ҳисоб ҳамон 3:0

36. Дарвозамиз олдида рақиб футзалчилари хавфли вазиятлар яратмоқда. Баъзан дарвозабон, баъзида эса футзалчиларимиз жонбозлик кўрсатишмоқда. 

35. Кувайтлик футзалчи бўш қолган дарвозамизга йўл топа олмади. 

34. ГООООООЛЛЛЛ! Ҳисоб 3:0 кўринишига келди. Нишонов бўш қолган дарвозани ишғол қилди. 

33. Вакилларимиз яхши ҳимояланмоқда.

32. Олисдан йўлланган зарбамизга бироз аниқлик етишмади. 

31. Тайм аут. 

30. Кувайтликлар ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қилмоқда. 

29. Вакилларимизда гол уриш учун яхши имконият вужудга келди, аммо кувайтликлар тўп йўлига тўғаноқ бўлди. 

28. Кувайт хавфли вазият яратди. Аммо Элибоев вазиятни назорат қилиб турганди. 

26. Кувайтликлар ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қилмоқда. 

25. Футзалчиларимиз 2 га 1 вазиятга чиқиб борганди. Раҳматов тўпни ўзида кўп ушлаб қолди ҳамда имконият қўлдан чиқди. 

24. Қанотдан узатиб берилган тўпни Тўлқинов бўш дарвозага йўллай олмади. 

23. УХХ! Дарвозамиз олдида ўта хавфли вазият яратилди. Дарвозамиз бўш қолганди. Аммо футзалчиларимиз амаллашди. 

22. Дарвозамиз олдида хавфли жарима зарбаси. Кувайтлик футзалчига нисбатан ўйин қоидаси бузилди.

21. Иккинчи бўлим старт олди ва бўлим бошиданоқ Даврон Чориев орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. У қанотдан ёриб кириб, аниқ ва кучли зарба йўллади. 

20. 1-бўлим якунига етди. Ҳозирча вакилларимиз олдинда - 1:0. 

20. Баҳодир Аҳмедов тайм аут бўлди. 1-тайм якунлнишига 24 сония қолди. 

20. Гол уриш учун ажойиб имконият, аммо Чориев Ҳамроевга тўпни аниқ етказиб бера олмади. 

19. Акбар Усмонов паркетда жароҳат олиб ётибди. 

19. УХХХ! Элибоевдан ажойиб сейв

18. Қувайтликларнинг олисдан йўллаётган зарбалари дарвозабонимизгача етиб бормаяпти. 

16. Вакилларимиз ҳимояда ишончли ҳаракат қилмоқда. Ҳозирча қувайтликлар ўта хавфли вазиятлар ярата олганича йўқ. 

15. Қувайтликларнинг олисдан йўллаган зарбасини ҳимоячимиз қайтарди. 

14. ГОООООЛ! Ўзбекистон терма жамоаси учрашувда ҳисобни очди. Гол муаллифи Анасхон Раҳматов. У ўзининг кучли ва аниқ зарбаси билан Ўзбекистонни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 

12. Вакилларимиз 9 дақиқадан буён хавфли вазият ярата олмади. 

12. Таиландликлар ҳимояда қалтис ҳаракат қилди. Бироқ вакилларимиз бундан унумли фойдалана олмади. 

11. Учрашувнинг 10 дақиқаси ортда қолди. Ҳозирча ҳисоб 0:0. 

11.Қувайт футзалчиси жароҳат олиб майдонда ётибди.

10. Қувайт бош мураббийи тайм аут олди. 1 дақиқалик танаффус. 

9. Рақиблар хавфли ҳужум уюштирди. Бироқ ҳимоячиларимиз ишончли ҳаракат қилмоқда.

8. Қувайт футзалчисининг олисдан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

7. Раҳматовнинг олисдан йўллаган зарбаси йўл-йўлакай рақиб футзалчисига тегиб қолди.

6. Қувайтликлар Элибоев чизиқдан ташқарида тўпни қўли билан ўйнади, деб ҳисобламоқда. Аммо аут.

5. Қувайт олдинга ўтмоқда. Аммо ҳимоячиларимиз ишончли ҳаракат қилмоқда.

4. Раҳматовнинг узатмасини шериги тушунмади.

3. Вакилларимиз жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди, Футзалчимизнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегди. 

2. Нишонов бугун анча фаол ҳаракат қилмоқда.

1. Илк дақиқалардан вакилларимиз ҳужумга ўтди, аммо Нишонов дарвоза томон зарба бера олмади.

1. Учрашувга старт берилди.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!