Ўзбекистон билан баҳсдан сўнг эронлик футболчилар орасида ички муҳит бузилдими? (Видео)

"ЖЧ-2026" 2-босқич саралшининг сўнгги турида Ўзбекистон сафарда Эронга қарши ўйнаб, бир очкони қўлга киритди. 

Учрашувда бир қатор вазиятлар юзага келган бўлса ҳам, дарвозалар ишғол қилинмади. 

Шу тариқа, гуруҳдан Эрон биринчи, Ўзбекистон эса иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олди. 

Эрон нашрларида терма жамоа етакчиларидан бири Меҳди Тареми беллашувдан сўнг стадионни жамоа билан биргаликда автобузда эмас, балки ўз машинасида тарк этган видео тарқалди. Чамамда, ушбу натижадан форслар у қадар ҳам мамнун эмас. 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!